ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Нукус шаҳрининг “Яшил боғ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ёшлар дам олиш масканида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёш тадбиркорларга яратилаётган имкониятларни кенг тарғиб қилиш, уларда бизнес юритишга бўлган қизиқишни ошириш ва амалий кўникмалар беришдир.

“Ёш тадбиркорлар лигаси” лойиҳаси доирасида ўтказилган семинар-тренингда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг мутахассислари иштирок этиб, ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳамда ривожлантириш бўйича муҳим билим ва маслаҳатларни тақдим этдилар. Шунингдек, иштирокчиларга давлат томонидан тақдим этилаётган грант ва имтиёзлар, бизнес-режа тузиш, молиявий саводхонлик каби муҳим мавзуларда маълумот берилди.

–Бугунги семинар менга тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, янги ғояларимни бизнесга айлантириш учун йўл харитаси бўлди. Келажакда олий таълим муассасасида ўқиётган мутахассислигим билан бирга ўз кичик бизнесимни бошлаш ниятим ҳам пайдо бўлди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларидан  миннатдорман, –дейди Альбина Амангелдиева.

Семинар-тренинг давомида ёш тадбиркорларга оид қонун лойиҳалари муҳокама қилиниб, иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш