ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоятида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят марказига олиб келинган 52 та замонавий автобусларни йил якунига қадар тендер асосида шаҳар ички йўналишларига жойлаштириш мақсад қилинган. Натижада Жиззах шаҳрининг қарийб 80 фоиз йўналишлари тўлиқ замонавий автобуслар билан қамраб олинади.
Янги автобуслар аҳолига брутто-шартнома асосида хизмат кўрсатади. Бу эса йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ва қулайликни ошириш имконини беради.
[gallery-23086]
Бундан ташқари шаҳардаги мавжуд автобус бекатлари ва тўхташ жойлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, бекатларни замонавийлаштириш, янги бекатлар қуриш ва тўхташ жойларини махсус “BUS STATION” белгилар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА