ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан яшил оламни ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Ҳудуддаги 258 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, мевали боғ-токзорлар ва иссиқхоналарда 2-3 маротаба фитосанитар дала назорати ўтказилди. Агрокластер ва фермер хўжаликлари билан “даладан-экспортгача” занжирини йўлга қўйиш мақсадида 5 минг 245 та амалиёт келишуви тузилиб, соҳа бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Ғўза парваришида юқори натижаларга эришиш учун 484 минг 888 гектар майдонга биостимуляторлар билан ишлов бериш ташкил қилинди. Ғўза майдонларида зараркунандалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида 193 минг 654 гектар майдонда ИСО қайнатмаси билан профилактик тарзда ишлов ўтказиш ташкил қилинди.  

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўтган 2024 йилда 35 та биолаборатория ва 57 та ўсимлик клиникаси фаолияти йўлга қўйилди. Хонадонбай ишлаш тизими асосида биолабораторияларнинг 130 та мавсумий шохобчалари ҳамда аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатувчи 65 та ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди ташкил этилиб, 540 та иш ўрни яратилди. 612 гектар ғўза, 104 гектар иссиқхона ва 26 гектар бошқа экинлар майдонида зарарли организмларга қарши дастлабки синов ишлов ишлари амалга оширилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган 12 та боғ, 8 та токзор ва 18 та дала майдони ҳамда 6 та қадоқлаш корхонаси хорижий давлатлар фитосанитар талабларига мувофиқлаштирилиб, экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга қаратилди.  

Шунингдек, бошқарма ва унинг ҳудудлардаги 79 та бўлим инспекторлари томонидан жойларда семинарлар ўтказилиб, жами 4 минг 115 та фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари “Агрокўмакчи” мобиль иловасига аъзо қилинди. 

[gallery-22628] 

Таъкидлаш керак, бошқарма томонидан “Export Buxara”, “Экспорт штаби” ва “Экспортчилар уюшмаси” телеграм гуруҳлари ва “Агрокўмакчи” мобиль иловаси ташкил қилинган. Вилоятда фаолият юритаётган экспортёр ва қадоқловчи корхоналарнинг экспортбоп маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар “Asiaexport.se” платформасига жойлаштириб борилмоқда. Экспортёр корхоналарга чет тилларни ўзлаштирган ишсиз ёшлар бириктирилиб, экспортёр корхоналарнинг чел мамлакатлардаги харидорлари билан мулоқот олиб боришда амалий ёрдам бериб келинмоқда. Марказий карантин штаби томонидан чет эл элчихоналарининг тегишли мутахассислари билан музокаралар, чет эл бозорлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлар ва йирик импортёр корхоналар билан шартнома имзолаш бўйича маълумотлар ҳудудий экспорт штабларига тақдим қилиб келинмоқда.  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад: сифатли маҳсулот етиштириш