Қашқадарёнинг серқуёш ва саховатпеша заминида етиштирилган ҳар қандай мева ўзининг сархил таъми ва сифати билан ажралиб туради. Айни кунларда воҳанинг барча кенгликларида, боғу роғларда баҳор нафаси уфуриб, бутун борлиқ яшилликка бурканмоқда.

Боғбону деҳқонлар учун кетмонни елкага ташлаб, далага отланадиган пайт келди. Шаҳрисабз тумани мева-сабзавот етиштириш бобида вилоятда етакчи ўринда туради. Бу ҳудуднинг одамлари боғбонликка қизиқса-қизиқмаса томорқасида турли хил мевали дарахтларни парваришлашади. Боиси ҳудуднинг сўлим табиати, болдек ширин булоқ ва дарё сувлари бунга имкон яратган. 

Туманнинг Шакартери қишлоғидаги “Иброҳим сара мевалари” фермер хўжалиги раҳбари Иброҳим Азимов ҳам тажрибали боғбонлардан. 2012 йилда фаолият бошлаган фермер хўжалигининг 12 гектарлик майдонида бугунги кунда бир гектар шафтоли, 2 гектар олволи, бир гектар олхўри, 2 гектар олма ва 6 гектар гилос парваришланмоқда.  Хўжаликда ишлаётган 6 нафар доимий ишчининг машаққатли меҳнати эвазига ўтган йилда юқорида қайд этиб ўтилган боғлардан мўл-ҳосил олинди. Меваларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилди.  

[gallery-5991]

– Бугун рақобатбардош маҳсулот етиштириш учун боғдорчиликдаги хориж тажрибасини ўзлаштирмасдан бозорга кириб бўлмайди, – дейди И.Азимов. – Шу боис боғимиздаги мевали дарахтларнинг деярли барчаси хориждан келтириб маҳаллийлаштирилган навлардир. Бунда самарқандлик ҳамкорларимиз яқиндан ёрдам бермоқда. Изланишдан тўхтамаймиз. Ўша навларни пайвандлаш усули билан кўчатларни ўзимизда ҳам етиштиришни йўлга қўйдик. Бундан ташқари, ўтган йилда 30 сотихлик иссиқхона қуриб, жами 600 туб лимон кўчатлари келтириб, интенсив лимонария ташкил қилдик. Бу йилдан гулга кира бошлади. Мақсад ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш.  

Айни пайтда боғда ишлар қизғин. Дарахтларга шакл бериш юмушлари якунланиб, остига ишлов бериш тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Ўлмас Баротов, 
Жамшид Норқобилов  (сурат) ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш