Янги йил байрами арафасида Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида – бошқарманинг Ширин шаҳар бўлими ходимлари томонидан профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Профилактик-тарғибот тадбирига шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 31 нафар ходими ҳамда ҳудудий газ ва электр тармоқлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари жалб этилди. Шаҳардаги 6 та маҳалла ва 1 та ҳарбий шаҳарча ҳудудида ўрганишлар ўтказилди.

Шаҳардаги 72 та кўп қаватли уйлардаги жами 2 минг 976 та хонадонларнинг 2 минг 822 таси ёки 95 фоизи тўлиқ ўрганиб чиқилди. Текширувлар жараёнида кўп қаватли уйларнинг ертўла, чордоқлари қулфланганлиги ва кириш йўлакларидаги электр тарқатиш жавонларига эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, республика ва вилоят миқёсида содир бўлган салбий ҳолатларнинг аянчли оқибатлари таъсирчан тарзда аҳолига етказилди.

Ўтказилган ўрганиш ва текширувлар давомида кўп қаватли уй ва хонадонларда жами 397 та камчиликлар аниқланиб, шулардан 309 таси ёки 77,8 фоизи жойида бартараф этилди.
Бартараф этилиши вақт талаб қилган камчиликлар юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари номига хат киритлди. Уларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижро муддати белгиланди ва назоратга олинди.

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА