АҚШ транспорт вазири Шон Даффи ҳукумат иши тўхтагани сабаб, жума кунидан бошлаб мамлакатдаги 40 та йирик аэропортда парвоз 10 фоиз қисқарганини маълум қилди. Бу қарор ҳаво ҳаракати диспетчерларида чарчоқ ва руҳий босим ҳолати кўпайгани боис қабул қилинди, деди Федерал авиация бошқармаси (FAA) раҳбари Брайан Бедфорд.

Даффининг фикрича, “парвоз билан боғлиқ хавф йўқ, аммо тизим ҳаддан ташқари босим остида қолган”. Агар Конгресс федерал бюджетни тасдиқламаса, якшанбага келиб бекор қилинадиган рейслар сони 6 фоиз, кейинги ҳафта эса 10 фоизга етади.

АҚШда 1,4 миллиондан ортиқ давлат хизматчиси, жумладан диспетчерлар ҳам бир ойдан бери маош олгани йўқ. Айримлар молиявий қийинчилик туфайли қўшимча иш топишга ҳам мажбур бўлмоқда.

“American Airlines” ва “Southwest” каби йирик авиакомпаниялар қайси йўналишлар бекор қилинишини аниқлаш учун FAAдан маълумот кутмоқда.
Даффи Конгрессни “миллий ҳаво тизимини фалаж ҳолатдан чиқариш” учун зудлик билан музокарани якунлашга чақирди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маош йўқ, парвоз йўқ: АҚШда ҳаво қатнови қисқаради