Маълумки, жамиятда манипуляция ўз мақсадларига эришишнинг кенг тарқалган усули ҳисобланади.
Бу орқали манипулятор сизнинг эҳтиёжларингиз, қизиқишларингиз ва нуқтаи назарингизни ҳисобга олмасдан, ўз фойдасини кўзлашга ҳаракат қилади. Бир сўз билан айтганда, сиз бошқа одамларнинг хоҳиш-истакларини қондириш воситасига айланасиз. Натижада кўп ҳолларда сиз унга эътибор бермайсиз ва жуда кеч эканлигини тушунасиз. Шунинг учун ўзингизни манипуляциядан ҳимоя қилиш асосий вазифангиз эканлигини унутманг. Бундай вазиятда онгли равишда ўз манфаатларингиз ва мақсадларингизни режалаштиришингиз ҳамда уларни амалга оширишга эътибор қаратишингиз лозим. Шу ўринда барчамизда ҳақли савол туғилади. Биз ўзимизни манипулятор инсонлардан қандай ҳимоя қилишмиз ва унда қандай ҳимоя усулларидан фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ. Бу борада инсонлар манипулятор шахсга тўқнаш келганда ўзларида қуйидаги ҳимоя усулларини қўллашлари самарали ҳисобланади.
1. Эмоционал ўзини ўзи назорат қилиш. Манипуляция - бу инсоннинг ҳис-туйғулари ва эмоцияларига таъсир қилиш орқали уларни ҳиссий ўзини ўзи бошқаришдир. Бу нима дегани? Шу ўринда муҳим қоида – ҳиссиётга берилмасдан ақл-идрок орқали қарор қабул қилиш шунингдек, оқилона фикрлашни афзал кўриш ҳисобланади. Бу қарорни қабул қилишда ҳис-туйғуларингизни эътиборсиз қолдиришингиз керак эмас, балки уларни онгингиз орқали мувозанатлаштирган ҳолда тизимлаштиришга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай вақтда ҳис-туйғуларингиз ва эмоцияларингиздан хабардор бўлишни ўрганинг ва қарор қабул қилишда уларни назорат остида сақланг. Шундай қилиб, сиз манипулятор инсонларни улар фойдаланадиган асосий қуролдан маҳрум қиласиз.
2. Вақтни тўғри режалаштиринг. Таклифга рози бўлишдан олдин ўйлаб кўринг. Вақт чекловлари кўпинча нотўғри қарорлар қабул қилиш учун сабаб бўлади ва ҳақиқий манипулятор буни билади. У сизни ўзига жалб қилиш ва имкон қадар тезроқ рози бўлишингиз учун қўлидан келганини қилади. Шошилманг! Ўйлашга вақтингиз бўлса, вазиятни эҳтиёткорлик билан баҳолашга ҳаракат қилинг. Натижада, бу ўзингиздаги муаммолардан қутилиш имконини беради.
3. «Йўқ» дейишни ўрганинг. Кўпинча осонликча манипуляция қилинадиган одамлар қандай қилиб рад қилишни билишмайди. Улар кимлар билан мулоқотга киришаётганлигини билишади лекин ўзларини ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қила олмайдилар. Улар оддий нарсаларга нисбатан ҳам йўқ дейиш имкониятига эга бўлмайдилар. Бундай вазиятда манипулятор инсонлар самарали фойдаланадилар. Чунки инсонларда рози бўлишига нисбатан мойилликни кучли даражада эканлиги уларни бошқариш бирмунча осон кечиши кузатилади. Манипуляторларга йўқ дейишни ўрганиш сизга ўз эҳтиёжларингиз ва истакларингизга «ҳа» дейиш имконини беради.
4. Манипуляторнинг ниятларини ошкор қилиш. Манипуляциядан ҳимоя қилишнинг фаол усули - манипуляторнинг ниятларини аниқ ошкор қилишдан иборат. Овозингизда ақл бовар қилмайдиган оҳанг билан аниқ саволлар беринг ёки рақибингиз кўзлаётган мақсад ҳақида тўғридан-тўғри сўранг. Саволлар жуда муҳим. Сўранг! Сиз мулоқот қилаётган бошқа одамларнинг хулқ-атворлар ҳақида киноядан фойдаланиш ҳам яхши ҳимоя ечимидир. Шуни ёдда тутингки, киноя фақат бу одам билан бўлган муносабатингизни қадрламайдиган ҳолларда мос келади.
5. Эътибор бермаслик. Эътибор бермаслик - олдинги усулдан фарқли равишда, бу ерда сиз ўзингизнинг пассивлигингизга таянасиз. Бажаришингиз керак бўлган ягона нарса манипулятор айтган ёки қиладиган нарсаларни ўтказиб юборишдир. Сиз хушмуомалалик билан унинг ниятларини билишингизни билдиришингиз мумкин. Узоқ ва мазмунли паузалар, сукунат дақиқалари ва «Бошқа нарса ҳақида гаплашсак, сизга қаршими?» деган иборалардан ўринли равишда фойдаланиш керак.
6. Манипуляцияга қарши туринг. Суҳбатдошингизнинг яширин ниятларини тушунганингизда, уларни кўрсатишга шошилманг. У сизни зулматда деб ўйлаганча ҳаракат қилсин. Шундай қилиб, вазият сизнинг назоратингиз остида бўлади. Масалан, сиз унинг хоҳишига рози бўлишингиз мумкин, аммо ичкаридан фикрига қўшилмаслигингиз табиий. Асосийси, натижа унинг манфаатларига мос келади, шунинг учун у кашф этилганини тушунмайди.
7. Олдиндан айтиб бўлмаслик. Манипуляцияга қарши айниқса самарали ҳимоя - бу олдиндан айтиб бўлмасликдир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олдиндан айтиб бўлмайдиган одам иммунитетга эга эканлиги билан ажралиб туради. Натижада у ҳақида бирор бир фикрни шакллантириш ёки унинг ҳаракатларини олдиндан билиш қийин. Кўп ҳолларда олдиндан айтиб бўлмайдиган одамлар ўзини юқори баҳолайди, ўзига нисбатан ишонч, зукколик ва топқирликка эга. Уларда қийин вазиятларда доимо адекват ва мослашувчанлик хусусияти мавжуд. Улар ўзини ўзи таъминлаш хусусиятининг мавжудлиги билан ажралиб туради.
8. Мулоқот кўникмаларини ривожлантириш. Коммуникатив одамларни манипуляция қилиш қийин. Улар бой мулоқот тажрибасига эга ва кимдир улардан фойдаланишга ҳаракат қилган пайтларини осонгина ҳис қилишади. Мақсадли мулоқот одатларини ривожлантиринг ва сиз манипуляторлардан ҳимояланасиз.
Келтирилган фикрлардан кўринадики, манипулятор инсонлардан ҳимояланишнинг асосий усулларини билиш бугунги кун учун энг муҳим ҳисобланади. Дарҳақиқат инсонлар оммасини ўз мақсадлари йўлида бошқаришга ҳаракат қилишлар сони ортиб бориши билан бирга улардан ҳимояланиш усулларини билиш ҳам мақсадга мувофиқ. Албатта, бундай чораларни кўришнинг биринчи ва энг муҳим шарти манипуляторнинг ниятларини ва унинг усулларини ошкор қилиш, кейин эса ҳимоя чораларини кўришдир.
Зохид Алимардонов,
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети,
Хизмат фаолиятини тарбиявий психологик таъминлаш
кафедраси бошлиғи, п.ф.ф.д (PhD), доцент