ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоятнинг маънавий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган, ушбу соҳа ривожида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан эътироф этилган 2 нафар номзодга “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.
– Ҳар қандай жамиятнинг энг мустаҳкам устувор пойдеворларидан бири бу – маънавиятдир, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Ватанпарварлик, эзгу фазилатлар, фидойилик, миллий қадриятлар ҳам мана шу пойдевор устида шаклланади. Айнан шу соҳада ташаббускорлик, фидойилик билан янгиликка интилиб фаолият юритаётган масъулларни эътироф этиш, рағбатлантириш мақсадида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилган. Бу мукофот номининг ўзиёқ моҳиятида қанчалик заҳматлар ётганини, масъулият залворини англатиб турибди.
[gallery-25070]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА