Хоразмда “Янги Ўзбекистон” университетининг нуфузли хорижлик ва маҳаллий профессор-ўқитувчилари иштирокида “Маҳорат дарслари” ташкил этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан Урганч шаҳридаги Маъмун университетида ўтказилган тадбирда олий ўқув юрти маъмурияти, “Янги Ўзбекистон” университети профессорлари Малик Абдур Реҳман ҳамда Бахтиёр Эшчановлар ҳамда 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Тадбир аввалида Хоразм вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Ҳамро Бектемиров ўқувчи-ёшларнинг хорижий тилларни пухта эгаллаши келажак ҳаётлари учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

[gallery-22199]

– Ҳозирги вақтда республикамизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим, 200 яқин нодавлат, 20 дан ортиқ давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаб фаолият кўрсатмоқда. Бу йил мамлакатимиздаги барча мактабларда қарийб 4 минг нафардан зиёд ўқувчи- ёшлар шаҳодатномаларини қўлларига олади, – дейди Х.Бектемиров. – Жумладан, вилоятимизда жами 554 та мактаб бўлиб, бу йил 28 минг 302 нафар ўқувчи мактабни битириб, катта ҳаётга қадам ташлайди. 11- синф ўқувчиларнинг 1 минг 397 нафари инглиз тилидан сертификат олган. Бу эса олий таълим муассасаларига кириш учун қўйилган қадамлардан биридир.Айни пайтда Хоразмда 8 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.  

Тадбирнинг бир қисми Маъмун университетида ёшлар учун яратилган имкониятлар ва грантлар мавзусига бағишланди. Маъмун университети фаолиятига бағишланган видеороликлар, профессор- ўқитувчиларнинг чиқишлари, талаба ёшларнинг япон, корейс, рус ва ўзбек миллий рақсларини ижро этиши йиғилганларда катта тасуроот қолдирди.

– Янги Ўзбекистон шароитида замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олаётган ёш авлод вакиллари давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланмоқда, – дейди профессор Бахтиёр Эшжонов. – Ёшларнинг қалбидаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 200дан ортиқ олий ўқув юрти ўқувчиларни қабул қилишга мунтазир. Бугун хоразмлик тил бўйича сертификатга эга бўлган иқтидорли ўқувчилар билан бўлиб ўтган учрашув уларнинг келажакда тўғри қарорлар қабул қилиши ва бутун халқимиз фахрланадиган инсон бўлиб шаклланишига кўмакдош бўлади, деган умиддамиз.  

Маъмун университети республикамиздаги хусусий университетлар ичида биринчилардан бўлиб, ўз грантларини эълон қилган бўлиб, ташкил этилган бепул тил марказларида талабалар инглиз, япон, корейс, турк ва бошқа халқлар тилларини ўрганиш имкониятига эга бўлишмоқда. Халқаро ҳамкорлик борасида кўпгина соҳаларда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу ва бошқа имкониятлар тил сертификатига эга бўлган ўқувчиларга тушунтирилди.  

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъмун издошлари учун маҳорат дарслари