Чирчиқ шаҳрида юнон-рум кураши бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу чемпионатнинг илк кунида 5 та вазн тоифасида ўтказилган беллашувлар ўз якунига етди. Жумладан вазни 55 кг. бўлган полвонлар ўртасида Отабек Турсунов ва Умиджон Каромов ўзаро рақобатлашди. Муросасиз баҳсларга бой ўтган ушбу рақобатда Отабек ғолиб бўлди. Мазкур вазндаги бронза медаллари Рамазон Ботиров ва Жамшид Турдалиевга насиб этди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Қувончбек Исмоилов, Беҳрузбек Валиев, Бекмурод Рустамов ва Фахрикамол Комилжонов барча рақибларини мағлубиятга учратди ва мамлакат чемпионига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА