Андижон шаҳрида эркин ва аёллар кураши бўйича U20 ёш тоифасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.

Чемпионатнинг аёллар кураши бўйича ўтказилган баҳларида Нилуфар Нурмуҳаммадова (-50 кг), Меҳрибону Қудайназарова (-53 кг), Соҳибжамал Эсбосинова (-55 кг), Муниса Мингяшарова (-57 кг), Тумарис Ҳамидуллаева (-59 кг), Лайло Ўразбоева (-62 кг), Мухайё Нарзиллоёва (-65 кг), Муҳайё Раҳимжонова (-68 кг), Сабоҳат Илҳомбоева (-72 кг) ва Феруза Сметова (-76 кг) олтин медалга сазовор бўлди.  

Эркин кураш беллашувларининг 57 килограммгача вазн тоифасида Улуғбек Рашидов финал босқичида Беҳруз Қаландаровни таслим этди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шу билан бирга, фаолиятида 9 бора Ўзбекистон чемпиони бўлди. Шунингдек, Улуғбек полвон чемпионатнинг “Энг яхши курашчиси”га айланди.  

Мусобақа давомида Фахриддин Насриддинов, Шербек Абдумаликов, Амирбек Урдишев, Исомжон Исломов ва Бексултон Расулов каби эркин курашчиларимиз олтин медаль билан тақдирланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг энг кучли ёш полвонлари аниқланди