Ўзбекистонда таълим соҳасини рақамлаштириш ва инклюзив ёндашувларни жорий этиш давлат сиёсати даражасида устувор йўналиш сифатида белгиланган. Шу мақсадда халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳалар орқали мактаб ва таълим муассасаларида замонавий инфратузилма яратилмоқда ҳамда ўқитувчиларнинг касбий салоҳияти изчил оширилмоқда.

Ана шундай ташаббуслардан бири - “Ишонч” жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган йирик таълим лойиҳалари бўлиб, уларнинг амалий натижалари Бухоро вилоятида ташкил этилган пресс-турда кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бош мутахассиси Ҳумоюн Юсуфбоев қуйидагиларни таъкидлади:

– Таълим соҳасини ривожлантириш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Шу боис бу йўналишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги тақдимот тадбири ҳам ана шу ислоҳотларнинг узвий давоми.

Маълумки, Швейцария ҳудудида мусодара қилинган ва ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида қайтариш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ишонч” жамғармаси ташкил этилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакилларидан иборат “Ишонч” жамғармаси бошқарув қўмитаси ҳамда масъул вазирлик ва идоралар иштирокида Бухоро вилоятида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир доирасида жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган, қиймати 23,5 миллион долларлик “IT ва рақамли ечимларни кенгайтириш орқали таълим имкониятларини ошириш” лойиҳаси доирасидаги ишлар билан танишилди.

Айтиш жоизки, бугунги кунга қадар “Ишонч” жамғармаси маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида умумий қиймати 87 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Жумладан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ахборот-коммуникация технологиялари ва инклюзив таълимни ривожлантириш, мактабларнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ҳамда иситиш тизимини модернизация қилишга қаратилган ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилган.

Пресс-тур доирасида Ромитан туманидаги 1-умумтаълим мактаби, Бухоро шаҳридаги 45-мактаб ҳамда вилоят Педагогик маҳорат марказида ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Тадбир давомида делегация аъзоларига Педагогик маҳорат маркази фаолияти, хусусан, рақамли таълим ва STEM муҳити, шунингдек, дарс жараёнида замонавий технологияларни қўллаш бўйича ўқитувчилар учун ташкил этилган каскад-тренинглар намойиш этилди.

Ташриф якунида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларининг саволларига жавоб берди. 

Матбуот анжуманидан сўнг “Ишонч” жамғармаси бошқарув қўмитаси навбатдаги транш маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар йўналишларини муҳокама қилди.

Иштирокчилар қайд этганидек, мазкур тадбир таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини очиқ намойиш этди ва қайтарилган маблағлар Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида мақсадли ва самарали қўлланилаётганини яна бир бор тасдиқлади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда рақамли ва инклюзив таълим ривожлантирилмоқда