“Ўзбекистoн Республикаси Давлат байрoғи тўғрисида”ги қoнун қабул қилинганининг 34 йиллиги мунoсабати билан қатoр ташкилoтлар ҳамкoрлигида мамлакатимиз бўйлаб “Бир байрoқ oстида” Республика байрoқ эстафетаси тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази аxбoрoт xизмати раҳбари Баҳoра Аҳмедoва брифингда маълум қилди.

Таъкидланганидек, халқимизни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, эзгу орзу ва интилишларга илҳомлантириш, ҳар қалбда миллий ғурур, ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда давлат рамзларининг ўрни беқиёс.  

“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ўтказилади.  

Ушбу санани миллий бирлик, ҳамжиҳатлик, юксак ватанпарварлик тантанаси сифатида бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.  

Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Бир байроқ остида” Республика эстафетаси тадбирлари ўтказилади.

Байроқ эстафетаси Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан Тошкент шаҳригача бўлган масофа бўйлаб байрамона ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтади.

Ушбу ташаббус орқали халқимизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги намоён этилади. 

Байроқ эстафетаси жорий йилнинг 8-18 ноябрь кунлари  мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда, уч йўналишда пойтахт томон ҳаракатланади.

Биринчи, Ғарбий йўналиш – 8 ноябрь куни байроқ эстафетаси Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқдан бошланиб, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари орқали;  

Иккинчи, Жанубий йўналиш – байроқ 9 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиёдан бошланиб, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари орқали  

ҳамда Учинчи, Шарқий йўналиш бўйича 10 ноябрь куни эстафета Андижон вилояти Хонободдан бошланиб, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилояти орқали Тошкент шаҳрига етиб келади.

Барча йўналишлар бўйича йўлга тушган байроқлар ҳудуддан ҳудудга ўтказиш, қўлдан қўлга топшириш орқали тантанали тарзда амалга оширилади. Улар 18 ноябрь куни соат 17-00 да Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” майдонида ягона байроқ остида бирлашади.

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан асосий тадбир 18 ноябрь куни соат 17-00 да “Халқлар дўстлиги” саройи майдонида бошланади.  

Байроқ эстафетаси доирасида тантанали тадбирлар зиёлилар, олимлар, шоирлар, адабиётшунослар, санъат ва маданият намояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида 14 та ҳудуддаги Ўзбекистоннинг диққатга сазовор локациялари бўйлаб ўтказилади.

Сана муносабати билан ҳудудлардаги маданият ва санъат масканлари, ҳарбий қисмлар, корхона, ташкилотлар, энг чекка, олис ва чегара ҳудудлар, маҳалла, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларида маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.  

Аҳоли гавжум жойлар, марказий майдонлар ва маданий масканларда байрам концертлари ҳамда ўзига хос флешмоблар ўтказилади.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз бўйлаб “Бир байрoқ oстида” эстафетаси ўтказилади