Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Малайзия Миллий давлат бошқаруви институти (INTAN) мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, хусусан истиқболдаги режалар хусусида ўзаро фикр алмашилди.

Қайд этиш лозимки, INTAN 1959 йилда Порт-Диксонда жойлашган “Давлат хизматчилари учун ўқув маркази” сифатида ташкил этилган. Марказнинг асосий мақсади давлат хизматчиларини, айниқса, мустақилликдан сўнг мамлакат тараққиёти муаммоларини ҳал этиш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлган кадрлар тайёрлашдан иборат эди.  

1972 йилда ўқув маркази расман институтга айлантирилди ва расмий равишда “Tadbiran Avam Negara” Институти (INTAN) номи билан танилган. Мақомдаги бу ўзгариш ушбу янги шаклланаётган мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни йўқ қилишга қаратилган Миллий иқтисодий сиёсат (NEP 1971-1990) доирасида марказнинг роли ва масъулиятининг ортиши билан бир вақтга тўғри келди.  

INTAN Давлат хизматлари департаменти билан ҳамкорлик давлат хизматчиларини нафақат зарур шарт-шароитлар ва ўқитиш билан таъминлаш, балки кейинги таълим ва мартаба кўтарилиши учун стипендиялар, нафақалар, грантлар ва ҳоказолар билан таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди. Бу ҳақда махсус тақдимот ва видеоролик намойиш қилинди ва Самарқанд анжуманига тайёргарлик ишлари, мақсад ва режалар ҳақида ахборот берилди.  

Маълумки, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд анжумани тарихий аҳамиятга эга бўлиб, 2023 йилда ЮНEСКО томонидан 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича махсус резолюция қабул қилинган.  

Учрашув сўнгида Давлат бошқаруви академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори Адҳам Бекмуродов INTAN фахрий меҳмонлар китобига эсдалик дастхат ёзиб қолдирди.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия Миллий давлат бошқаруви институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилади