Маълумки, жорий йилнинг февраль ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим иштирокида икки томон ўртасида Малайзияда музокаралар ўтказилган эди. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятида Малайзиянинг етакчи компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этиш режалаштирилган.

Айни кунларда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация вакиллари Малайзия давлатида бўлиб турибди. Улар бир қатор йирик ишбилармон доира вакиллари билан жумладан, “MMC Corporation” компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказди. 

Мазкур компания 1911 йилда ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда портлар ва логистика, энергетика, қурилиш ва муҳандислик, саноат индустриал ривожланиш соҳаларига ихтисослашган бир қанча компанияларни ўз ичига олган йирик корпорацияга айланган.  Учрашув давомида Пискент туманида 120 гектар ер майдонида саноат зонасини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, уни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар, фаолият юритиш истагини билдирган инвесторларга қўшимча шароитлар яратишга қаратилган бир қатор масалалар муҳокама этилди.  

Шунингдек, “The Mines Resort and Golf Club” компанияси билан ўтган музокараларда Тошкент вилоятида замонавий гольф клуби ва меҳмонхона мажмуасини қуриш лойиҳаси борасида келишувларга эришилди. Ушбу йирик лойиҳа учун 100 гектар атрофида ер майдони ажратилиши, уни замонавий талаблар асосида серҳашам курорт зонага айлантириш борасидаги таклифлар билдирилди. Бу лойиҳа учун таклиф этилган ҳудудлар Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларидир. 

Шу билан бирга, делегация аъзолари табиий шакарни қайта ишлаб ундан калориясиз гранулалар олиш лойиҳаси ва вегетариан протеиндан гўшт маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган компания вакиллари билан ҳам мулоқотлар ўтказади. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия ишбилармонлари билан ҳамкорлик