“Uzbekistan Airports” АЖ ва Малайзиянинг “AirAsia X” авиакомпанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

2024  йилда “Routes Asia” авиация форумида бошланган музокараларнинг мантиқий давоми сифатида ташкил этилган мазкур учрашувда Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида  мунтазам авиақатновни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

“Uzbekistan Airports” АЖ вакилларининг хабар беришича, Малайзия  авиакомпанияси жорий йил октябрь ойидан бошлаб  Ўзбекистонга парвозларни ҳафтасига уч марта  “Airbus 320/321” типидаги самолётларда амалга оширишни режалаштирмоқда. Шунингдек, авиакомпанияда Тошкент орқали учинчи давлатларга  парвозларни  йўлга қўйиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Таъкидлаш жоиз, “AirAsia X” авиакомпанияси шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган эди. 

Маълумот ўрнида: Малайзиянинг “AirAsia” авиакомпанияси Осиёдаги  энг йирик тежамкор авиакомпания ҳисобланади. Авиаташувчи 25 та мамлакатда 400 дан ортиқ йўналишлар бўйича маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга ошириб келмоқда. “AirAsia” авиакомпаниясининг асосий транзит маркази Куала-Лумпур халқаро аэропортидир. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малайзия авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда