Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентимизнинг жорий йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари иштирок этди.

– Дастлаб 2024/2025 йилларда фақатгина халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг маошини энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баробарига тенглаштириш масаласи қўйилган эди, – деди Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев. – Имзоланган ҳужжатда ўрта ва ўрта махсус таълим босқичида фаолият олиб борадиган ходимларнинг ойлигини ҳам шу кўрсаткичда бир хил ошириш масаласи тасдиқланди. Ҳужжатда белгиланишича, чет ва олис ҳудудларга бошқа ҳудудлардан бориб фаолият юритадиган юқори малакали ўқитувчиларга бир марталик 11 миллион сўм пул мукофоти берилади. Уларнинг шу ерда яшаш харажатларини компенсация қилиш учун ҳар ой қўшимча сифатида салкам 500 минг сўм бериб борилади.

Мактабгача таълим тизимида таълим ва тарбия сифатини ошириш, мактабгача таълимга болалар қамровини ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар қарор иловаси билан тасдиқланган чора-тадбирларда ўз ифодасини топган.

– Фармонда ўқитувчиларнинг нуфузи, мақоми ва уларнинг ойликларини ошириш юзасидан муҳим бандлар киритилган, – деди Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов. – Мактабгача таълим вазирлигининг тасарруфида бўлган 97 та педагогика коллежи бу ўқув йилидан бошлаб янгича йўналишда кадрлар тайёрлашни бошлайди. Ўрта-махсус таълим муассасаларида дуал тизими жорий этилади ва уни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилади.

Анжуманда таъкидланишича, таълим стандартлари ва ўқув дарсликлари қайта кўриб чиқилади ва бу жараёнга халқаро экспертлар жалб этилади. Таълим жараёнига Финляндия тажрибаси кенг жорий қилиниб, мактаб ўқувчини имтиҳонга эмас, ҳаётга тайёрлаш чоралари кўрилади. Янги ўқув миллий дастурининг асосий йўналиши олган билимини ҳаётда қандай қўллашига йўналтирилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсиновнинг қайд этишича, умумтаълим ўрта мактаблар рейтингини ҳисоблаб чиқариш таълим сифати самарадорлигини таъминлашда муҳим омиллардан биридир. Ҳозирда 10 фоиз мактаб рейтинги электрон танлов асосида чиқариб келинаётган бўлса, эндиликда мактабларни тўлиқ қамраб олиш ва уларнинг рейтингини чиқариш йўлга қўйилади.

Рейтингда мактабларда дарс бераётган ўқитувчи педагогларнинг малака даражаси, малака ошириш тизими қай даражада йўлга қўйилганлиги, ўқувчиларнинг билим даражалари – 9-11-синфни битиришда кейинги босқичга ўтиш салоҳиятига эътибор қаратилади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан махсус портал орқали ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилади, навбатдаги малака тоифасига йиғимлар бекор қилинади. Таъкидланишича, янги тартибга кўра, навбатдан ташқари яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Моддий рағбат кўп ҳолларда бирламчи, асосий ўринни эгаллайди. Келгусида директорлар ва уларнинг ўринбосарларининг масъулиятини ошириш йўлида изчил чоралар кўрилади. Битирувчиларининг 90 фоизи ўқишга ёки ишга кирган мактаб директорига ойлиги, директор фонди қўшимчаларидан ташқари бир марталик ўқув йили учун 8 миллион сўмлик мукофот, ўринбосарига 4 миллион сўм берилади. Ўз туманида рейтинги энг юқори бўлган директорларга ҳам молиявий рағбатлар белгиланмоқда.

Шунингдек, ўқитувчилар учун узлуксиз қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий этилиб, бунда нодавлат секторлар ҳам ишга жалб этилади. Методистларнинг маоши оширилади ва масъулияти кучайтирилади.

Анжуман давомида айни ҳужжатлар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Барно МЕЛИҚУЛОВА, Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Малака тоифаларини беришда ўқитувчилардан навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди