Халқ таълими тизими ходимларининг муддатли – 3 ва 5 йилда бир маротаба малакасини ошириш тизими ҳар йили малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига трансформация қилинди.
Исталган вақт ва исталган жойда туриб онлайн тарзда малака ошириш амалиёти – “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси ишга туширилган. Бу билан малака ошириш давридаги муаммолар, хусусан, ўқитувчиларни бошқа ўқитувчилар билан алмаштириш, ўқитувчининг оиласи ва яшаш жойидан йироқ кетиши, қўшимча молиявий харажатлар билан боғлиқ кўплаб муаммолар бартараф этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DaEYOBc7uPI" title="Малака ошириш кеча ва бугун: нималар ўзгарди?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Коррупцион ҳолатлар, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида малака ошириш курсини тугатгандан сўнг топшириладиган тест синовлари ва малака иши ҳимояси бекор қилиниб, автоматлаштирилган кредит-модуль тизими жорий этилди.
Дунёдаги таълим сифати юқори мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, мактаб директорлари ва ўқитувчиларни сертификатлаш тизими жорий қилинмоқда. Бу директор ва ўқитувчиларни ўз устида мунтазам ишлаш, замон билан ҳамнафас бўлишга ундайди.
Натижаларга қандай эришилди? Бу борадаги ислоҳотларни педагоглар қандай қабул қилди?
Бу ҳақида халқ таълими тизими педагог кадрлари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Б.МЕЛИҚУЛОВА, Ё.МЕЛИБОЕВ, ЎзА