ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилоятида вилоят ҳокими Муроджон Азимов ташаббуси билан ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этилган вилоят ҳокими кубоги учун “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми ўтказилди.

Тадбир давлатимиз раҳбарининг ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва жисмоний ривожланишига доир ишларни тарғиб этиш борасидаги қарорлари амалиётининг бир қисми сифатида ташкил этилди.

Беллашувлар жорий йилнинг февраль-май ойлари давомида ўтказилиб, унинг мактаб босқичида 300 мингдан ортиқ, cектор босқичларида 60 мингга яқин, туман ва шаҳар босқичларида 3 мингдан ортиқ, вилоят босқичида 768 нафар ўқувчи қатнашди.

[gallery-24115]

Якуний босқичда 144 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди. 

Мусобақа доирасида ўтказилган тадбирлар нафақат спорт майдонларида, балки таълим муассасаларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Ўқувчилар ўзларининг спортга бўлган иштиёқини намойиш этиш билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳам фаол иштирок этди. Бу эса, ўз навбатида, ёшларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

“Мактаблар лигаси”нинг иккинчи мавсуми давомида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, енгил атлетика каби турлари бўйича ўтказилган беллашувлар ёшларнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратди. 

30 июнь – Ёшлар кунида Қарши шаҳридаги Президент мактабида мусобақа ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими, соҳа раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Жамоа ва яккалик баҳслар ғолибларига кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мактаблар лигаси” ғолиблари аниқланди