Маълумки, яқинда Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказган видеоселектор йиғилишида Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳақида алоҳида тўхталиб, у ерда йўлга қўйилган ноанъанавий тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шу муносабат билан Сирдарё вилояти мактабгача таълим соҳаси мутахассислари, хусусан, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, боғчалар директорларидан иборат делегация аъзолари мазкур 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишди. 

Бу боғча мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган эди. Бу ерда таълим-тарбия жараёнлари Хитой тажрибаси асосида ўйин усулларидан кенг фойдаланилади. Болаларда ватанпарварлик ва жамоа билан ишлаш, уларнинг ижодий қобилиятлари ривожлантирилади. Бино 240 ўринга мўлжалланган. 

Шу билан бирга, кун давомида робототехника, тикувчилик, пазандалик, қурувчилик, деҳқончилик, дизайнерли каби замонавий йўналишлар бўйича тарбияланувчиларда касб-ҳунарга кўникма шакллантирилади.

 Мақсад болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг қизиқишлари, шахсий эҳтиёжлари, қобилиятини эрта аниқлаш ва касбга йўналтириш ишларини ташкил этишдир. 

Ҳозир Чирчиқ шаҳрида жами 61 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритади. 3-7 ёшли болалар боғчаларга қамрови 84,6 фоизни ташкил этади. Ўрганишлар давомида меҳмонлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти оммалашмоқда