Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Париждаги учрашувдан сўнг фаластинликлар учун янги конституция лойиҳасини тайёрлайдиган қўшма комиссия тузилишини эълон қилди.

— Фаластин давлатчилигини мустаҳкамлаш учун қўшма қўмита ташкил этишга келишдик, — деди француз етакчиси. — Президент менга конституция лойиҳасини тақдим этди, энди ҳужжатни такомиллаштирамиз. Аббос мазкур ташаббус тез орада амалга оширилишига розилигини билдирди.

Елисей саройи учрашувдан олдин эълон қилган баёнотда шундай дейилган: Фаластинда демократик ва суверен давлат тузилишини таъминлаш — Исроил билан тинч ва хавфсиз ҳаёт кечириш учун муҳим қадам.

Бу учрашув Франциянинг Бельгия, Буюк Британия, Португалия, Канада ва Австралия билан бирга Фаластин давлатини расман тан олгандан кейин бўлиб ўтди.

Маълумки, Аббос 20 йилдан бери Ғарбий Соҳилнинг айрим ҳудудларини назорат қилувчи Фаластин маъмуриятига раҳбарлик қилиб келади. У Ғазо сектори бошқарувини ҳам келишув асосида ўз зиммасига олиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

Макрон Исроилнинг Ғарбий Соҳилни тўлиқ ёки қисман аннекция қилиш режаси Париж учун “қизил чизиқ”лигини қайд этди:

– Халқаро ҳуқуққа зид бундай режага Европадаги ҳамкорларимиз билан қатъий жавоб чорасини кўрамиз.

Исроил элчихонаси Париждаги учрашувни танқид қилиб, Аббосни “Францияни манипуляция қилаётган” шахс деб атади ва Фаластин маъмурияти Ғарбнинг молиявий ёрдамидан террорчиларни молиялаш учун фойдаланаётганини даъво қилди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Макрон: Фаластин давлатчилиги учун янги саҳифа очамиз