Бухоро вилояти Қоракўл тумани саноат соҳасида янги ютуқларга эришмоқда. “Хўжалар” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган “Қоракўл кумуш калава” МЧЖ тўқимачилик фабрикаси бунга мисол бўла олади.

Мазкур корхона ип-калавани қайта ишлаб, ундан ярим тайёр ва тайёр матолар тайёрлашга ихтисослашган бўлиб, уларнинг салмоқли қисми Россия, Хитой, Туркия, Белорусь каби хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. 3,5 гектар майдонда бунёд этилган фабрика қисқа вақт ичида юзлаб одамларни иш билан таъминлади.

Корхонада бугунги кунда 400 нафардан ортиқ ишчи-мутахассис мунтазам фаолият олиб бормоқда. Ходимлар учун яратилган қулай меҳнат шароитлари уларнинг самарали ишлашига, оилаларининг барқарор даромад топишига замин яратмоқда.

– Яқинда Хитой давлатидан янги замонавий тўқув дастгоҳини олиб келдик. Ушбу технология нафақат маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга, балки янги иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилади. Натижада қўшимча қиймат яратилади, корхонамизнинг экспорт салоҳияти ҳам янада кенгаяди. Мақсадимиз Қоракўлда ишлаб чиқарилган матоларни дунё бозорида танитишдир, – дейди корхона раҳбари Асрор Мансуров.

Дарҳақиқат, бугун корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми жуда салмоқли. Бу ерда йилига 10 миллион погоно метр пишиқ, сифатли мато ва 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг катта қисми экспорт қилиниб, умумий ҳажми 7 миллион доллардан ортмоқда.

Корхона нафақат иқтисодий фойда келтирмоқда, балки ёшларни замонавий технологиялар билан ишлашга ўргатиш, уларнинг касбий малакасини ошириш учун ҳам катта имконият яратмоқда. Шу сабабдан ҳам “Қоракўл кумуш калава” фабрикаси иплар бирлашиб мато бўлгани каби, одамларнинг меҳнати ва орзулари уйғунлашиб, барака ва юксалишга элтувчи масканга айланмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотлар экспортга йўналтирилмоқда