Сенатнинг биринчи ялпи мажлисида давлатимиз раҳбари маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этди. Маҳаллий кенгашлар фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш Сенатнинг устувор вазифаси этиб белгиланди.

Шу мақсадда Сенатда изчил ишлар амалга оширилмоқда.  Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази иш олиб бормоқда.  

Маҳаллий кенгашлар вазирлик ва идораларнинг қуйи бўғинлари, айниқса, туман ва шаҳар бўлинмалари билан жойларда янгича ёндашув асосида ишлаши талаб этилади. Шу боис, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида хабардорлигини кучайтириш зарур. 

Сенат қўмиталари билан кенгашлар ҳамкорлиги ривожлантирилмоқда. Шу мақсадда 23 - 25 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари доимий комиссиялари раҳбарлари Олий Мажлис Сенатида амалиёт ўтади.  

Амалиёт давомида иштирокчилар Сенат қўмиталари фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳаллий кенгашлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир долзарб масалаларни кўриб чиқишда маҳаллий вакиллик органлари иштироки самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. 

Қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгаш депутатларини кенг жалб қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини инобатга олиш, шунингдек, қабул қилинаётган қонунларда ҳудудий хусусият ва имкониятларни акс эттириш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.

Бундан ташқари, доимий комиссиялар раҳбарлари учун Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ташаббуси билан ўқув семинари ўтказилди. Унда Сенат томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланма тақдим этилди. Шунингдек, доимий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш, устувор йўналишлар бўйича аниқ режалар белгилаш ва ваколатлар доирасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.     

Мазкур тадбирлар маҳаллий кенгашлар ҳамда Сенат қўмиталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, маҳаллий ҳокимият органлари билан ишлашда самарадорликни ошириш ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлашга хизмат қилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий кенгашлар маҳаллий ижро ҳокимияти устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлайди