Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги “Sardoba Universal Cluster” МЧЖ саноат комплекси ҳудудида яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилди.

"Agrofomex" масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари томонидан кенг турдаги истеъмолчиларни экологик тоза, дистилланган ва газланган салқин ичимликлар билан таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида йирик лойиҳага қўл урилди.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 7500 тоннани ташкил этувчи мазкур корхона учун Хитой ва Россия каби мамлакатлардан замонавий, экологик тоза ичимликларни тозалаш, қадоқлаш ва сифатли тайёр маҳсулот шаклида етказиб беришга мўлжалланган ускуналар олиб келиниб, ўрнатилди.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида лойиҳа ташаббускорлари томонидан 2,4 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри инвестиция маблағи киритилди. Натижада "Sardoba Water" бренди остида дистилланган ва газланган салқин ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бу лойиҳа доирасида қўшимча 10 та янги иш ўрни яратилиб, маҳаллий ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланди. Янги корхона нафақат иш ўринлари, балки ички бозорни рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар билан бойитиш борасида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

– Бугунги кунда бозорда рақобат юқори, истеъмолчилар эса сифат ва хавфсизликка алоҳида эътибор қаратишмоқда. Биз бу лойиҳани амалга оширишда, аввало, фуқароларимизни соғлом, экологик тоза ичимликлар билан таъминлашни мақсад қилдик. Шу билан бирга, янги иш ўринлари яратиш орқали ёшларимизни доимий даромад манбаи билан таъминлашга интилдик.

Корхонамизда фойдаланилаётган замонавий ускуналар сувни халқаро стандартларга мос равишда тозалаш ва қадоқлаш имконини беради. "Sardoba Water" брендини нафақат маҳаллий, балки келгусида минтақавий бозорларга ҳам олиб чиқиш ниятимиз бор. Бу борада изчил ҳаракатдамиз, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланяпмиз, – дейди "Agrofomex" МЧЖ директори Улуғбек Талибаев.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий инвесторлар яна бир янги лойиҳага қўл урди