Навоий вилояти Навбаҳор туманида аҳоли фаровонлигини ошириш ва маҳалла тизимини ривожлантириш мақсадида “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу янги бино маҳалла аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни ташкил этиш ва жамоатчилик фаолиятини самарали йўлга қўйиш имконини беради.

“Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда маҳаллада 2137 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1123 нафарини ёшлар ташкил этади. 

– Йил бошидан буён “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда 36 нафар ишсиз фуқаромизнинг 31 нафарини иш билан таъминландик, – дейди маҳалла раиси Суннатилла Ражабов. – Шунингдек, маҳалламизда 18 нафар ижтимоий реестрдаги фуқаролар мавжуд бўлиб, уларнинг барчасига давлат томонидан болалар нафақаси тайинланган. Шунингдек, 10 та оила камбағал оилалар рўйхатига киритилиб, уларга тегишли давлат ташкилотлари бириктирилган ва индивидуал режалар асосида ёрдам кўрсатилмоқда.

Янги бино “Ташаббусли бюджет – 2025” дастурининг 1-мавсуми доирасида ғолиб деб топилган лойиҳа сифатида амалга оширилди. Лойиҳа қиймати 1 миллиард 377 миллион сўмни ташкил этган. Қурилиш ишлари эса “Истиқбол порлоқ келажак” МЧЖ қурувчилари томонидан бажарилди.

А.Бўриев ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди