Ички ишлар вазирлиги академиясида криминоген вазияти мураккаб маҳаллалар бўйича видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.

Академия раҳбари Рустам Хотамов бошқарган йиғилишда Президентимизнинг маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар асосида амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Хоразм вилоятлари ҳамда пойтахтимиз маҳаллаларига жалб қилинган масъулларнинг ахбороти тингланди. 

Таъкидланганидек, тажрибали профессор-ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини аниқлаш ва барвақт олдини олиш, аҳолининг осойишта ҳаётини таъминлаш борасида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилган. 

Кейинги икки ой давомида маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган 119 “жиноят ўчоғи” аниқланди. 

Жиноят содир этилиши мумкин бўлган ҳудудларга 848 турли хилдаги замонавий камера, 140 ташвиш тугмаси ўрнатилиб, 563  объект техник қўриқловга олинди. 

Маҳаллаларда 18 “хавфсиз кўча”, 39  “хавфсиз уй” ташкил қилинди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борада ташкилот ва муассасаларнинг масъулиятини ошириш мақсадида тегишли ташкилотларга 177 тақдимнома юборилди.

Академия бошлиғи “Йўл харита”ларда белгиланган чора-тадбирларга тўхталиб, “илмий хулоса – тавсия – натижа” тамойили асосида илмий асослантирилган таклифларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш зарурлигини қайд этди. Бунинг учун “маҳалла еттилиги” билан биргаликда уйма-уй юриб, ҳар бир муаммонинг туб илдизига етиб бориш, жиноятчиликни прогнозлаш орқали криминоген омилларнинг барвақт олдини олиш керак.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Масъулларга тегишли вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш, ҳар бир ҳуқуқбузарлик, айниқса олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар бўйича алоҳида ёндашувларни ишлаб чиқиш, “маҳалла еттилиги” тизимига методик ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Ишчи гуруҳлар фаолияти маҳалланинг криминоген вазиятини барқарорлаштиришда эришилган натижалар орқали баҳоланиши айтиб ўтилди.

                                                     Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларнинг криминоген вазиятига салбий таъсир кўрсатаётган 119 “жиноят ўчоғи” аниқланди