Президентимиз раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур институтни янада ривожлантириш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Тўйчиев шу ҳақда фикр билдирди: 

– Маҳалла тузилмаси – халқ ҳаётига энг яқин бўлган бошқарув бўғини сифатида жуда катта ўзгаришларга, аҳоли ҳаёт тарзининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда. 

Маҳаллаларда “еттилик” тизими жорий этилгани ҳам аҳолининг  турмуш даражаси яхшиланишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, тадбиркорликни ривожлантиришда зарур бўладиган кредит, кам таъминланган оилаларга субсидия, компенсациялар ажратилиши каби юздан ортиқ хизматлар маҳалланинг ўзида ҳал этилаётир. Натижада бу фуқароларнинг камбағалликдан чиқишига, ишсизлик даражасининг кескин пасайишига хизмат қилмоқда.

Бундай ислоҳотлар нафақат иқтисодий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. 

Президентимиз маҳалла тизимидаги барча масалаларга тўхталиб ўтди. Оилавий муносабатлар, ёшлар тарбияси, жамият онгини соғломлаштириш, айниқса, ҳар бир маҳалла ягона жамоа сифатида ҳаракат қилса, натижа ҳам шунга яраша бўлиши, маҳаллада тинчлик, ҳамжиҳатлик айнан мана шу масъулларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ экани таъкидланди. 

Маҳаллада яшаётган аҳолининг ўз хонадонларини тоза тутиши, кўчалар, ариқлар, хиёбонларнинг озода бўлиши шу маҳалла фаолларининг, ёши катта отахон ва онахонларнинг юзи экани, бу билан маҳаллага барака кириши алоҳида қайд этилди. 

Шу мақсадда юртимизда тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинди. Бунда, аҳоли томонидан дарахт экиш, маҳаллада яшил ҳудудларни кўпайтириш, ободонлаштиришга катта эътибор қаратилади.

Эндиликда маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, уларга 10 сотихгача ер майдони ажратиб берилади. Шу билан бирга, маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, бўш объектлардан унумли фойдаланиш, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича берилган топшириқлар мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Берилаётган бундай имтиёзлар маҳалла тизимини янги босқичга олиб чиқиш, бундай ташаббуслар ҳар бир фуқаронинг ҳаётига бевосита ижобий таъсир кўрсатишига, мамлакатимизда ижтимоий бирдамлик, масъулият, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Муҳими, маҳаллаларни обод этишга оид ташаббуслар амалга ошишига ҳар биримиз масъулият билан ёндашишимиз керак.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0cid1qb2gVg" title="Mahallalarni obod etishga oid tashabbuslar amalga oshishiga masʼuliyat bilan yondashish kerak" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Абдураимова,

Ё.Мелибоев (видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларни обод этишга оид ташаббуслар амалга ошишига масъулият билан ёндашиш керак (+видео)