Сурхондарё вилоятидаги Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов маҳаллаларда бўлиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини кўздан кечирмоқда. Ўрганишлар якунида сайёр қабул ташкил этиб, одамларнинг мурожаатлари тингланмоқда. Муаммоларни эшитиб, биргаликда ечимини изламоқда.

Тумандаги Карвон ва Таллашқон маҳаллаларида бўлган Қосим Мардонов дастлаб икки ҳудудда одамларнинг турмуш тарзи билан танишди. Ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечирди. Тадбиркорлик субъектларида бўлиб, ишларини ўрганди. Шундан сўнг маҳаллалар “еттилиги” иштирокида ҳудудлардаги камчилик ва ютуқларни таҳлил қилди.

[gallery-24743]

Шу куни ташкил этилган сайёр қабулда ўттизга яқин муаммо ва таклиф тингланиб, уларни ечиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Мурожаатчилар электр энергияси таъминоти, уй-жой қуришда моддий ёрдам кўрсатиш, маиший газ баллон билан таъминлаш, ишга жойлашиш, ўз бизнесини йўлга қўйишга кўмаклашиш каби масалаларни ўртага ташлади.  

<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/Sp7fIEpeTEg" title="Mahallalardagi ahvol o‘rganilib, sayyor qabul o‘tkazilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Юзма-юз мулоқотда мурожаатларнинг аксарияти жойида ечимини топди. Битта мурожаат рад этилди. Иккита мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ечими вақт талаб этадиган масалаларга муддат белгиланиб,  ижроси қатъий назоратга олинди.  

Туман ҳокимининг маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиши ва сайёр қабуллари давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалардаги аҳвол ўрганилиб, сайёр қабул ўтказилмоқда (+ видео)