ФОТОРЕПОРТАЖ

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида вилоятда энг оғир аҳволдаги 55 та маҳалла инфратузилмаси, хусусан, электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, қарорга биноан мазкур маҳаллаларнинг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш учун жойларда қурилиш ва монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жамият томонидан керакли материаллар қурилиш бригадаларига босқичма босқич етказиб берилаётир. Барча бригадалар махсус техникалар билан таъминланган.  

Мазкур йўналишдаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши корхона томонидан назоратга олинган бўлиб, айни кунларда қурилиш ишларининг биринчи босқичидаги вазифалар ниҳоясига етказилаётир. Жумладан, вилоятнинг олис манзилларидан бири бўлган Пешку туманининг “Варахша” маҳалла фуқаролар йиғини Навгардон қишлоғида 74 дона мустаҳкам темир бетон таянч ростланди. Ҳозирда 4200 метр узунликдаги электр узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, дастурга биноан 2 дона 160 кВА қувватдаги трансформатор пунктларини ўрнатиш режалаштирилган. Қурилиш ва монтаж ишлари якунига етказилгандан сўнг ҳудуддаги 400дан ортиқ хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланади.

[gallery-23010]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда электр энергия таъминоти яхшиланмоқда