Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшлари учун янги футбол майдони

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Навбаҳор маҳалласида янги футбол майдони фойдаланишга топширилди.

Спорт майдонининг очилиш маросимида иштирок этган мутасаддилар, маҳалла фахрийлари мазкур спорт маскани аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, истеъдодларни камолга етказиш билан бирга спорт тадбирлари уюштиришга хизмат қилишини таъкидлашди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу маскан 80х40 ўлчамдаги замонавий сунъий қопламали футбол майдони ҳамда югуриш йўлакларидан иборат бўлиб, яратилган шароитлар маҳаллада истиқомат қилаётган ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун кенг имкониятлар яратади.

Т. Рўзиев, ЎзА