Ҳаётимизнинг барча жабҳаларини изчил ривожлантириш асносида жамият таянчи бўлган маҳалла иш тизимини ҳар томонлама ривожлантириш масалаларига жиддий эътибор қаратиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ўзига хос институти бўлган маҳалла азал-азалдан қудратли маданият маркази, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг самарали бўғини, керак бўлса халққа энг яқин тузилма бўлиб келган.

Шу нуқтаи назардан, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар маҳалла тузилмасини қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятига янгича тамойилларни жорий этишни тақозо этмоқдаги, бу, пировардида ҳаётимизда рўй бераётган ўзгаришлар ва юксалишларга ҳамоҳанглик касб этишига эришишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач фуқароларнинг мамлакат ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайди. Маҳалланинг тарихан шаклланган шакли қонунчилик билан мустаҳкамланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратди ва уларга қонунда белгиланган ваколатларни амалга оширишга изн берди.

Бу йўналишда охирги пайтларда маҳалла институтини такомиллаштириш, унинг роли ва ўрнини мустаҳкамлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида қатор қарорлар қабул қилинди. Керакли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Албатта, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан бир қаторда унинг хавфсизлигини таъминлаш дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар, яқин ва узоқ хорижда давом этаётган қарама-қаршиликлар фонида алоҳида эътиборни талаб этади.

Бу, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни кучайтириш, керак бўлса, тубдан қайта кўриб чиқишни белгилаб бериши билан аҳамиятли саналади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойида имзолаган 2025 йилда республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарори алоҳида эътиборга лойиқдир.

Қарорда ҳар бир маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида бевосита масъул раҳбарларни белгилаш, ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этишда ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш, “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг масъулиятини белгилаш, аҳолининг ҳуқуқий онгини, ижтимоий фаоллигини ва масъулиятини оширишда рақамли технологияларни кенг йўлга қўйиш каби аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг илмий ташкилотлари ва таълим муассасалари жойларда жиноятчиликнинг ҳақиқий омилларини ўрганиш, уларнинг хусусиятларини таҳлил этиш, зарур таклифлар киритиш назарда тутилганлиги эътиборга моликдир.

Айни ҳаракатлар маҳаллаларимизнинг ҳар жиҳатдан фаровон бўлишига, аҳоли орасида соғлом муҳит, яратувчанлик иштиёқи ошишига таъсир кўрсатади. Бу эса Ватан тараққиётини таъминлашнинг энг таъсирчан воситаси бўлиб хизмат қилиши билан қадрлидир.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла хавфсизлиги фаровон турмуш, соғлом муҳит пойдеворидир