Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ўзига хос институти бўлган маҳалла азалдан қудратли маданият маркази, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг самарали органи, халққа энг яқин тузилма бўлиб келган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, демократияни изчил ривожлантириш тамойилларига амал қилган ҳолда, фуқароларнинг мамлакат ҳаётида иштирок этиш имкониятларини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мақомини расман олган маҳалланинг тарихан шаклланган шакли қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади ва уларга қонунда белгиланган ваколатларни амалга оширишда ёрдам беради.

Бу йўналишда охирги пайтларда маҳалла институтини такомиллаштириш, унинг фуқаролик жамиятидаги ўрнини, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, бошқа муҳим йўналишлар бўйича қатор зарур қарорлар қабул қилинди, чора-тадбирлар амалга оширилди.

Албатта, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан бир қаторда ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, хавфсиз муҳитни яратишга янгича ёндашувларни жорий этиш масалалари алоҳида эътиборни талаб қилади. Маҳалланинг ўзига хос жиҳати шундаки, барча аҳоли бир-бири билан тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб, кексаларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиб, бир-бирига ёрдам беради.

Яқин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, мазкур йўналишларда маҳаллалар фаровонлигини ошириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларида амалий ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилгани давлат сиёсати кун тартибида мазкур соҳа устувор аҳамият касб этишидан далолат бериши мумкинлигини таъкидлаш жоиз.

Бу борада Президентимизнинг жорий йил январь ойида имзолаган 2025 йилда республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишга ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарори алоҳида эътиборга лойиқдир. 

Қарорда ҳар бир маҳаллада жиноятчилик ҳолатини барқарорлаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича бевосита масъул раҳбарларни белгилаш, ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган ҳақиқий омилларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш, “маҳалла еттилиги”нинг ҳар бир вакилининг ўзига хос масъулиятини белгилаш, аҳолининг фуқаролик масъулиятини ошириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда рақамли технологияларни кенг йўлга қўйиш каби чора-тадбирлар белгиланди.

Умуман олганда, мамлакатимиз ҳаётининг ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва қабул қилинган қарорлар давлатимиз томонидан тегишли равишда ҳар бир маҳалла аҳолиси фаровонлиги ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганининг яққол мисолидир.

Шуҳрат  Шакиров,

Ўзбекистон Республикаси

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг кафедра доценти

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла қудратли маданият марказидир