Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Оқмачит маҳалласида “Маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази” фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, БМТ тараққиёт дастури ҳамда Ислом тараққиёт банки,  ОПЕКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" қўшма лойиҳаси доирасида мазкур марказ қурилишига 4 миллиард 219 миллион сўм маблағ сарфланди.

Марказнинг очилишида сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётганлиги, маҳаллалар еттилиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларга етарлича шарт-шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қатилаётганлигини таъкидлашди.  

Маиший хизмат кўрсатиш маркази 3 қават ва ертўладан иборат бўлиб, унда маҳалла биноси, кутубхона, касбга йўналтириш маркази, ўқув маркази, ёшлар маркази, пишириқ цехи, савдо дўконлари, сартарошхона, гўзаллик салони, фитнес зали, 2 та тикувчилик хонаси, маиший техникаларни тузатиш устахонаси, кийимларни кимёвий тозалаш, мева ва сабзавотни сақлаш, қадоқлаш ва сотиш маскани кабилар фаолият юритади.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази иш бошлади