Юртимизда яшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат айёми Наврўзи олам шукуҳи кезиб юрган файзли кунларда вилоят ҳокимлигида маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 15 нафар бухоролик маҳалла фидойисига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этиб, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлган, қолаверса, ўз вазифасини сидқидилдан адо этиб келаётган бухоролик меҳнат фидойиларини, соҳа ходимларини байрам билан самимий табриклади. 

Вилоятда сўнгги етти йилда 285 та маҳалла идораси янгидан қурилиб, 315 та маъмурий иншоот қайта реконструкция қилинган. Айниқса, барча соҳа ва йўналишлар бўйича “маҳаллабай” ишлаш тизими кенг жорий этилиб, “маҳалла еттилиги”дан иборат тузилма фаолияти йўлга қўйилгани, бандликни таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва нуронийларга манзилли ёрдам кўрсатиш, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, камбағалликни қисқартиришда амалий самарага эришилмоқда. 

Вилоятда соғлом маънавий муҳитни таъминлаш мақсадида ўтган йили маҳалла фаоллари кўмагида ажрашиш ёқасига келиб қолган 1600 га яқин оила яраштирилгани, мавжуд 544 та маҳалланинг 181 таси ёки 34 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани, намунали маҳаллалар сони 317 тага етгани албатта, таҳсинга лойиқ.

Бугунги тинч, эркин ва осуда ҳаётимизни қадрлаш, маҳаллаларда, бутун юртимизда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёлғиз кексалар, эҳтиёжманд оилалар, бемор ва ногирон инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича эзгу ва савоб ишлар кучайтирилмоқда. 

Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқлар, маҳаллаларда умумхалқ ҳашарлари, улкан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб кўчатлар ўтқазилиб, боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар мазкур эътироф ўзларидаги масъулият ҳиссини янада оширгани ҳамда келгусида халқимиз манфаати, мамлакатимиз ривожи йўлида янада самарали меҳнат қилишга ундашини алоҳида таъкидлади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони муборак бўлсин