Аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида қулайлик ва очиқликни таъминлаш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, табиий газ таъминоти соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш сифатини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятли.

Шу жиҳатдан маҳалла газчилари фаолияти истеъмолчилар билан ишлашда самарали механизм сифатида намоён бўлмоқда.

Айни пайтда Навоий шаҳрида 57 минг 200 нафар табиий газ истеъмолчиси мавжуд бўлиб, уларга 23 нафар маҳалла газчиси хизмат кўрсатмоқда. Бу тизим орқали ҳар бир маҳаллада аҳолининг газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатларини жойида ҳал этиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш имкони яратилган. Энг муҳими, истеъмолчилар ортиқча оворагарчиликларсиз ўз маҳалласида мутахассис билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлмоқда.

“Навоийшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходими Нурбек Адизовга бириктирилган Ёшлик, Меъморлар ва Янги ҳаёт маҳаллаларида икки мингдан ортиқ истеъмолчи мавжуд. 

– Кунлик фаолиятимиз хонадонларга кириб, электрон газ ҳисоблаш ускуналарининг созлигини текшириш, носоз қурилмаларни ишга тушириш, газдан хавфсиз ва тежамкор фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат, – дейди Н.Адизов. – Бугунги кунда фаолиятимизга замонавий ахборот технологияларининг жорий этилгани эса иш самарадорлигини янада оширмоқда. Планшет орқали газ ҳисоб-китобларини онлайн кузатиш, истеъмолчига оид маълумотларни тезкор олиш имконияти мавжуд. 

 Ёшлик маҳалласидаги 1 412 нафар газ истеъмолчиси билан олиб борилаётган ишлар аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Хонадонларда электрон газ ҳисоблаш ускуналарининг сим-карталарини алмаштириш, қурилмаларни соз ҳолатда сақлаш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу эса аҳолининг газдан фойдаланиш маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.

– Истеъмолчилар ҳам мазкур тизимнинг самарасини ўз ҳаётида ҳис этмоқда, – дейди Олим Сатторов. – Хонадонимизга икки контурли иситиш қозони ўрнатилган. Бу эса газдан тежамкорлик билан фойдаланиш имконини бермоқда. Шу билан бирга, маҳалла газчилари томонидан берилган амалий тавсиялар газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Табиий газ босимининг барқарорлиги эса яшаш шароитимизни янада яхшиламоқда.

Қиш мавсумида маҳалла газчилари зиммасига тушадиган масъулият янада ортади. Совуқ об-ҳаво шароитида ҳам улар аҳоли хонадонларида бўлиб, хизмат вазифаларини бажармоқда. Бу фидойилик, шубҳасиз, халқнинг газ таъминоти тизимига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Маҳалла газчилари фаолияти бугун фақат техник хизмат эмас, балки аҳоли билан бевосита мулоқот, профилактика ва ижтимоий масъулият намунаси сифатида ҳам намоён бўлмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла газчилари аҳолининг яқин кўмакчиси