Сурхондарёда 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланди.

Термиз шаҳрида сана муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, барчани Маҳалла тизими ходимлари куни, Наврўз умумхалқ байрами ва муқаддас Рамазон ойи билан самимий табриклади. Маҳаллаларга файзу барокат, хонадонларга тинчлик, тўкинлик тилади. Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаб, янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини сифатли амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

Ўтган йил воҳадаги 110 та маҳалла идорасиз фаолият юритаётган эди. Янги йилгача 57 та маҳаллага намунавий лойиҳалар асосида янги бино қурилиб, фойдаланишга топшилди. Жорий йил бошидан яна 53 та маҳалла идораси учун янги бинога пойдевор ташланди.  

Вилоятда ҳафтанинг шанба кунлари ҳашар ўтказилиб, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари доирасида 104 минг 45 та хонадон соҳиби ўз имкониятидан келиб чиқиб, 7 минг 219 та хонадон ҳомийлар ёрдамида  ободонлаштирилди. Кўп қаватли уйлар атрофидаги 3 минг 505 метр узунликдаги ариқ ва лоток, 826 та кириш йўлаклари тозаланди. Кўп қаватли уйларнинг 562 та кириш йўлаги, 346 та уйнинг фасад қисми таъмирланди.  

“Обод кўча” мезони бўйича 724 та маҳалладаги 10 минг 198 кўчада ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 905 километр ариқ ва лоток тозаланди. 152 та кўчанинг 91 чақирим узунликдаги қисмига асфальт ётқизилди. 103 та кўчанинг 268 километр узунликдаги қисмига шағал тўшалди. 687 та ташқи ёритиш устуни ўрнатилиб, 696 та спорт майдони тартибга келтирилди. Кўча бўйларидаги 2 минг 966 та хонадоннинг томорқа ер майдонлари чопилиб, шудгорланди.  

Якунланган  йилда  маҳаллалардаги 11 мингдан ортиқ оила камбағалликдан чиқарилиб, воҳанинг камбағаллик даражаси 7,9 фоизга туширилди. Бу йил 425 минг янги иш ўрни яратиб, 24 минг оилани камбағалликдан чиқариш ва камбағаллик даражасини 4 фоизга тушириш мўлжалланмоқда.  

Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йилида "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида воҳадаги томорқа суви, йўл ва электр таъминоти оғир бўлган 77 та маҳалла танлаб олиниб, инфратузилмани яхшилаш, аҳолига муносиб шароит яратиш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Наврўз умумхалқ байрами арафасида 15 та оғир маҳалланинг янгиланган суғориш тизими фойдаланишга топширилиб, томорқаларда экин етиштириш учун қулай имконият яратилди.

Тадбирда 14 нафар маҳалла еттилиги ходими ва фаолларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тантанали топширилди. Бир гуруҳ маҳалла еттилиги ва фаоллари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла фидойилари шарафланди