Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган умуммиллий бирдамлик фестивали Сурхондарё вилоятида ҳам бўлиб ўтди.  

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ташкил этилаётган фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Бойсун туманида энг улуғ, энг азиз байрамимизнинг 34 йиллигига бағишланган тадбир осмонўпар тоғлар қўйнидаги “Хўжамайхона” зиёратгоҳида ташкил этилди.

Фестивалда истиқлол шарофати билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти туб ўзгариш ва янгиланишларга юз тутгани алоҳида таъкидланди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан шуғулланган тоғли Бойсун тумани аҳолиси ҳам бу ўзгаришларни чуқур ҳис этаётгани қайд этилди. Бу жараёнда чекка туманнинг ер ости ва ер усти бойликларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилиб, одамларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилаётгани тўғрисида сўз юритилди. Аҳоли туман марказидан 45 чақирим олисдаги “Хўжамайхона” шифобахш булоқ суви билан таъминлангани, кенг, равон йўллар барпо этилаётгани, замонавий хизматлар кўрсатиш ривожланаётгани, хорижлик сайёҳларнинг туманга қизиқиш ва интилиши ортиб бораётгани, миллий қадрият ва урф-одатлар қайта бўй кўрсатаётгани ва мафтункор ҳудудда юз бераётган бошқа янгиланишлар ҳам мустақиллик шарофати экани ҳусусида фикр алмашилди.  

Фестиваль истиқлол, озод ва обод Ватан, осуда ҳаёт шарафланган қизиқарли мушоираю саҳна асарларидан парчалар ҳамда бирдамлик, садоқат, меҳр-муҳаббат, фаровон турмуш ва миллий қадриятлар улуғланган куй-қўшиқлар билан якунланди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мафтункор тоғ қўйнида истиқлол тараннум этилди