Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам Маданият ва санъат ходимлари куни кўтаринки руҳда нишонланди.

Гулистон шаҳридаги “Наврўз” тантаналар уйида ташкил этилган байрам тадбири юртимиз маданий ҳаётининг асл намояндалари, санъатга умрни бахш этган соҳа фидойилари ва ёш ижодкорларни бир жойга жамлади. 

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Шоҳрух Исакулов меҳмонларни чин дилдан табриклар экан, сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий маданият масканларининг ташкил этилиши, ижодкорларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди. 
Тадбир давомида ижодий фаолияти билан алоҳида ажралиб турган, халқ қалбида ўчмас из қолдирган бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу нафақат рағбат, балки меҳнатга берилган миннатдорлик ифодаси бўлди.

[gallery-22850]

Саҳнада янграган мусиқа, куй ва рақслар томошабинларни ҳис-туйғулар оламига бошлаб кирди. Қўшиқлар тингловчиларни ўтмиш хотиралари, бугунги шукрона туйғулари ва эртанги орзу-умидлар сари етаклади. Янграган ҳар бир наво, ҳар бир рақс, ҳар бир саҳна кўриниши юракларни ларзага солди. 

Ҳақиқатан ҳам, маданият ва санъат бу – фақат саҳна, асар ёки мусиқа эмас. Бу миллат хотираси, бугунги кун ҳисси ва келажак умидлари ўртасидаги кўприкдир. Сирдарёда ўтказилган байрам тадбири шу маънавий кўприкни янада мустаҳкамлади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва санъат – миллат маънавиятининг кўзгуси