Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” янги форматини яратиш ташаббусини илгари сурган эди. Ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий стратегиясига тўлиқ мос келади ва минтақада барқарор ривожланишни таъминлаш, халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Мамлакатимизнинг минтақавий сиёсати, асосан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан ҳамкорлигини фаоллаштиришга қаратилган. 2019 йил Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан янги стратегик ёндашувни қабул қилди. Янги стратегия ўз навбатида минтақада юзага келаётган имкониятлар аҳамиятини янада оширди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий тараққиёт учун  муҳим аҳамият касб этаётир.  Жумладан, Европа Иттифоқи ҳам Ўзбекистонда инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш ва фуқаролар ҳаётини яхшилашга катта эътибор қаратмоқда. 2018 йилда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон  ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик бўйича музокаралар бошланди. 2022 йилнинг июль ойида янги битим имзоланди. Шунингдек, 2021 йил 10 апрелда Европа Иттифоқи Ўзбекистонга “GSP+” мақомини берди. Бу  иқтисодий ва савдо имкониятларини  янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Давлатимиз раҳбарининг Франция, Германия ва Италияга ташрифлари, шунингдек, Европа етакчиларининг мамлакатимизга ташрифлари ҳам икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлади.

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон 2021−2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Кўп йиллик индикатив дастурни ишга туширди. Бу  рақамлаштириш, яшил иқтисодиёт, энергия самарадорлиги ва сувдан фойдаланиш каби соҳаларда янги имкониятлар яратишда муҳим қадам бўлди. Маданий алмашувлар, жумладан, Лувр ва Берлиндаги Янги музейлар билан ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини халқаро майдонда намойиш этишга хизмат қилмоқда.

“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ҳам икки минтақани бир-бирига яқиндан боғлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Айниқса, маданият ва санъат соҳаларида амалга оширилаётган тадбирлар халқлар ўртасида ҳамкорликни шакллантиришга хизмат қилади.  

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, институтда Европанинг машҳур бастакор ва созандалари – Луис Гименез Аморос (Испания), Ругаре Мучинерипи Мусакаванҳу (Англия), Антонио Пратс Гарциа (Испания) иштирокида маҳорат дарслари, қўшма концерт дастурлари ташкил этилди. Бу нафақат мусиқий алмашув, балки маданиятлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. Европалик бастакорларга Ўзбекистоннинг бетакрор мақом санъати катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, Германиянинг Кёлн университети профессори, машҳур бастакор Луис Гименез Аморос мақом санъати, бахшичилик, достончиликни ўрганишини, мақом санъати инсон руҳиятига ўзгача таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Делегация ташрифи Ўзбекистон мусиқа санъати ва маданиятини халқаро миқёсда кенгроқ танитиш, шунингдек, Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилди. Бу каби тадбирлар маданиятлараро алоқаларни кучайтириш, мусиқий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Европа Иттифоқи билан муваффақиятли ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий соҳаларда ўзаро манфаатларга асосланган ёндашувни таъминлаб, Марказий Осиё минтақасининг халқаро майдондаги нуфузини янада оширади.

Саммитнинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг минтақавий интеграция жараёнларидаги марказий ролини мустаҳкамлаб, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Элдор Шерманов,

Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИ ректори

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий дипломатия йўлида янги босқич