Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тузилган Ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида инвестиция дастурларининг амалга оширилишини ўрганди.

Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги ПҚ-5246-сон қарорига асосан, Ислом тараққиёт банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликнинг таъминланганлиги Бухоро шаҳри ва Вобкент тумани мисолида кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, Бухоро вилоятининг Когон, Вобкент, Шофиркон, Ғиждувон ва Бухоро каби 5 та туманидаги танлаб олинган 41 та маҳалла фуқаролар йиғинида (10 та марказий, 31 та ёндош маҳалла) 283 та бирламчи ва долзарб сублойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. Жумладан, 40 та умумтаълим мактаби (14 та спорт зали билан), 33 та мактабгача таълим ташкилоти, 21 та тиббиёт муассасаси, 463 км (8 та иншоот билан) ичимлик суви тармоқлари, 316 км (2 та кўприк билан) асосий ва ички йўллар, 53 км пиёдалар йўлаги, 43 км тунги ёритиш тизимлари, 51 км суғориш тизимларини яхшилаш, 1 та тадбиркорлик маркази, 174 та трансформаторни ўрнатиш ва 340 км электр тармоқларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.  

Ушбу лойиҳалар учун Ислом тараққиёт банки ҳисобидан Бухоро вилоятига 73,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш белгиланган. Ўрганиш доирасида Бухоро шаҳрида лойиҳа доирасида ҳудудларда фаолият юритаётган ижтимоий инфратузилма объектлари (мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари) ва лойиҳа ташкилотлари муҳандислик бўлимлари мутахассислари учун мўлжалланган “Ҳавони кондиционерлаш тизими” мавзусида малака ошириш тренинги ҳам ўтказилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи Вобкент тумани Найман маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Лойиҳа доирасида маҳалла аҳолиси, фаоллар орасидан ташкил топган ташаббускор гуруҳ билан биргаликда ишлаб чиқилиб, маҳаллий ҳокимият органлари, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари вакиллари билан келишилган “Маҳаллани ривожлантириш режаси” билан танишди.

Тадбирларда Агентлик директори А.Бурхонов лойиҳани амалга ошириш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича Агентликнинг вазифалари ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилинди. Лойиҳани сифатли амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва бу жараёнда очиқликнинг таъминланиши бўйича доимий назорат олиб боришга келишиб олинди.

Зариф Комилов,

ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маблағларнинг мақсадли сарфланишида очиқлик ва шаффофлик таъминланиши зарур