Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Луосанг Жиангсун бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида кейинги йилларда Ўзбекистон – Хитой стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги форматга эга бўлгани, мамлакатларимиз халқаро майдонда ҳам фаол ва самарали ҳамкорлик қилаётгани алоҳида эътироф этилди. Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг сиёсий иродаси ва мунтазамлик касб этган олий даражадаги самарали мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги тарихий чўққиларга кўтариш имконини бергани қайд этилди.

Меҳмонларга “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Л.Жиангсун сўнгги саккиз йилда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар улкан натижалар бераётганини юқори баҳолади. Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга чиқаётгани, мамлакатда фаровон жамият қуриш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни ташрифи давомида кўрганини билдирди.

Л.Жиангсун Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси ҳақида тўхталар экан, ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иштироки ва тарихий нутқи парламентлар ишини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини очганини қайд этди.

— Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги юксак самимиятга асосланган дўстлик давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига мустаҳкам асос бўлмоқда. Ўзбекистоннинг шиддат билан ривожланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Давлатингиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур нуфузли саммит мамлакатингизнинг халқаро миқёсдаги обрўсини яна бир бора оширмоқда. Биз учун мана шундай самимий мулоқотлар муҳити яратиб берилганини юксак қадрлаймиз, – деди Л.Жиангсун.

Конструктив руҳда ўтган мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, парламентлараро ва халқаро парламент ташкилотлари доирасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг амалий мулоқотини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Луосанг Жиангсун: Ўзбекистоннинг шиддат билан ривожланаётганига гувоҳ бўляпмиз