Жиззах вилоятида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг ижроси муҳокама қилинди.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ташаббуси билан ўтган йиғилишда маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, халқ депутатлари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Мажлисни қўмита раиси Эркин Гадоев бошқарди.

Йиғилишда асосий эътибор “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шунингдек, фуқаролар иштирокининг самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

Сўнгги йилларда мамлакатда бюджет жараёнларида очиқлик ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. 2021 йилдан буён фуқаролар “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ўз ҳудудлари учун долзарб бўлган лойиҳаларни илгари суриш ва овоз бериш орқали маҳаллий ривожланишда бевосита иштирок этиб келмоқда. Бу жараён нафақат давлат бошқарувида шаффофликни таъминлайди, балки одамларнинг жамоат ишларига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлайди.

Президентнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари асосида маҳаллий бюджет маблағларининг маълум қисми айнан жамоатчилик фикрига таянилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириб келинмоқда.

Жиззах вилоятида бу тизимнинг амалий самараси яққол кўзга ташланмоқда. 2024 йилда вилоят бўйича 2897 та лойиҳа илгари сурилиб, шундан 250 таси (қиймати 301 миллиард сўм) ғолиб деб топилган. Улар, асосан, ички йўлларни таъмирлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизация қилиш, кўча чироқларини ўрнатишга қаратилган бўлиб, шундан 247 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилган.

2025 йилда эса фуқаролар ташаббуси янада кучайди: 2444 та лойиҳа тақдим этилган бўлиб, улардан 216 таси (қиймати 277 миллиард сўм) ғолиб деб топилган. Бу лойиҳалар асосан ичимлик суви таъминотини яхшилаш, таълим муассасаларини таъмирлаш ва соғлиқни сақлаш инфратузилмасини янгилашни назарда тутади.

Йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, Жиззах вилояти “яшил” тоифага киритилди. Энг фаол туманлар сифатида Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл, Пахтакор, Фориш ва Янгиобод туманлари қайд этилди.

Мажлис якунида қўмита раиси Эркин Гадоев “Ташаббусли бюджет” жараёнларини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва шаффофликни таъминлаш муҳим эканини таъкидлаб, масъул идораларга лойиҳалар ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Таҳлил нуқтаи назаридан, “Ташаббусли бюджет” фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки ва жамоатчилик назоратининг янги механизми сифатида шаклланмоқда. У маҳаллий ривожланишга янгича ёндашувни, яъни “давлат ва фуқаро ҳамжиҳатлигида тараққиёт” ғоясини амалда намойиш этмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди