Наманган вилояти прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Умрбек Мадраҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туманида хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар ва қурилиш объектларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Хусусан, “Uychi parranda” масъулият чекланган жамият томонидан амалга оширилаётган, 30 миллион доллар қийматига эга бўлган паррандачилик комплекси ташкил этиш, “Golden sunshine AAA” қўшма корхонасининг 20 миллион долларни ташкил қилувчи мевани қайта ишлаш  лойиҳалари билан танишилди. Мулоқот ва ўрганиш жараёнларида аниқланганидек, мазкур тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари “OПЕК” халқаро тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Наманган вилоятнинг Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ҳамда Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида “Исковот” сув тақсимлаш иншоотини қайта таъмирлаш ва сув қувурларини қуриш, Янги Боғистон маҳалласидаги 57-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу объектлардаги қурилиш ишлари тез фурсатларда якунлаш бўйича топшириқлар юклатилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лойиҳалар доимий назоратда