Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар барча давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, 1 октябрига қадар эса босма ОАВларни босқичма-босқич тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилиши белгиланган.

Бухоро вилоятида ҳукуматнинг мазкур топшириғи ижросини таъминлаш ҳамда тегишли масъул ижрочиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига оид билимларини янада такомиллаштириш мақсадида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг маслаҳатчилари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқарув органларининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритувчи матбуот хизмати ходимлари, босма ОАВ мусаҳҳиҳлари учун семинар тренинг ўтказилди.

Семинарда мамлакатимизда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида сўз борди. Мазкур алифбодаги ҳарф белгилари бирмунча устунликларга эга.  

Хусусан, “Қ”, “Ҳ” товушларини ифодалаш учун кирилл алифбосидаги мавжуд ҳарфларга маълум белгилар қўшилган бўлса, лотин алифбосида бевосита ифодаловчи “Q”, “H” ҳарфлари мавжуд.

Шу боис ҳам ўтган асрнинг 20-йилларида жадидлар томонидан ўзбек алифбосини тартиб беришда дастлаб лотин ёзуви ҳарфий белгиларидан фойдаланилган. Аммо кейинчалик, аниқроғи 40-йилларда шўро мустамлакачилиги белгиси сифатида кирилл алифбоси қўлланилган.

Айни пайтда мактаб ва бошқа таълим муассасаларида 1995 йилда янги таҳрирда қабул қилинган «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонун асосида дарслар ушбу ёзувда ўтиб келинаётган бўлсада, аксарият давлат идораларида ҳанузгача кирилл алифбосида иш юритиб келинмоқда. Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида хатосиз ёза оламизми? Албатта ёшларнинг бошқа ёзувда сабоқ чиқариб, бошқа ёзувда иш юритиши бирмунча ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.  

Шу сабабдан ҳам иш юритишда тўлиқ янги алифбога ўтиш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Семинарнинг амалий машғулот қисмида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳудудий бўлинмаси ўқитувчиси Раҳима Ярашева томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси имло қоидалари, ҳарфий ва ишоравий белгиларнинг хатосиз ёзилиши, шунингдек, фаолиятда баҳсли бўлиб турган “йо”ловчи унлилар (я, ё, ю, е), “ц” ҳарфлари билан ифодаланган товуш бирикмаларининг лотин алифбосида сўзнинг турли қисмларида тўғри ёзиш қоидалари, “Х” ва “Ҳ” ҳарфларини оғзаки ва ёзма нутқда тўғри қўллаш асослари хусусида тушунтиришлар берилди.

[gallery-3380]

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида хатосиз ёза оласизми?