Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лос-Анжелес террор ҳужумига тайёрланмоқда

14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси Лос Анжелесда бўлиб ўтадиган “Оскар” мукофотини топшириш маросимидан олдин хавфсизлик кучлари, гўёки, "Эрон томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳужум"га тайёргарлик кўрмоқда. Манбаларга кўра, анжуман давомида хавфсизлик юқори даражада таъминланади. Голливуд хиёбони ҳозирдан ёпилган, “Dolby” театри атрофи тўсиқ билан ўралган. Махсус топшириқ гуруҳи ходимлари ва мерганлар бир ярим километр айланада ҳудудни кузатиб турибди.

Хавфсизлик бўйича мутахассислар таъкидлашича, портловчи мосламаларни олиб ўтиш учун дрондан фойдаланиш эҳтимоли таҳдидни янада кучайтиради. Тадбирда юзлаб полиция ходимлари ва Ички хавфсизлик агентлари ҳозир бўлган. Меҳмонлар ва транспорт воситалари металл детектор, ит ва кимёвий тест билан текширилади.

Хусусий хавфсизлик ходимлари, махсус топшириқ гуруҳи Эрон билан можаро ташкилотчилар ва машҳурлар орасида хавотирни кучайтирганига урғу бермоқда.

- Агар бирор воқеа юз берса, бу аниқ фалокат бўлади, - дейди улардан бири. - Хавфсизликка устувор аҳамият бериш буйруғи энг юқоридан тушган.

С.Раҳимов, ЎзА