Янги Ўзбекистон бугун глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро мулоқот майдонига айланди. Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси айнан Тошкентда ўтказилаётгани ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Нуфузли анжуман жаҳон парламентаризми тарихида ёрқин из қолдирибгина қолмай, инсон шаъни, қадр-қиммати ва фаровонлигини олий қадрият сифатида эътироф этадиган халқаро парламентаризм тажрибаси янада ривожланиши, миллий парламентлар ҳамкорлиги мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

ЎзА мухбири Сан Марино Республикаси Парламенти аъзоси Лоренцо Буглининг анжуман ҳақидаги фикрларини ёзиб олди.

– Бугунги глобаллашув замонида, турли ўзгариш, таҳдидлар шароитида энг қадимий ва нуфузли парламентлараро ташкилот 150-юбилей Ассамблеясини Тошкентда ўтказиши стратегик аҳамиятга эга.

Фикримча, бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртингизда амалга оширилаётган кенг қамровли ва чуқур демократик ислоҳотлар натижаси, халқаро ҳамжамиятнинг ўлкангизга бўлган юксак ишончи демак.

“Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати” шиори остида Парламентлараро иттифоқнинг барча органлари, жумладан Доимий қўмита, Ёш парламентарийлар форуми, Инсон хуқуқи қўмитаси қашшоқликни тугатиш ва ижтимоий тенглик, парламентлараро ҳамкорлик ва тинчлик жараёни каби масалалар муҳокама қилиниб, 11 та халқаро резолюция қабул қилиниши кутиляпти.

Шунингдек, иқлим ўзгариши, парламент дипломатияси ва аёллар саломатлигига таъсир этувчи ижтимоий меъёрлар бўйича семинарлар ўтказиш ҳамда Парламентлараро иттифоқ, шунингдек “Cremer-Passy” мукофотининг 2025 йилги нашри учун номзодларни аниқлаш режалаштирилган. Анжуман сўнгида турли резолюциялар, Тошкент декларацияси қабул қилинади.

Аёл парламентарийлар форуми 40-йиллиги нишонланиши ҳам рамзий маънога эга. Зеро, айнан Ўзбекистон бугунги кунда гендер тенглик соҳасида, хусусан аёлларнинг сиёсий жараёндаги фаол иштирокини таъминлаш, давлат бошқарувидаги ўрнини ошириш бўйича салмоқли ишлар қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур йиғин юртингиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тарихий воқелик сифатида муҳрланади. Қабул қилинган муҳим ҳужжатлар дунёда тинчлик, миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб, барча халқлар фаровонлигига хизмат қилади.

Ўткир Алимов ёзиб олди.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лоренцо Бугли: Ассамблеяда қабул қилинадиган муҳим ҳужжатлар барча халқлар фаровонлигига хизмат қилади