Бу ҳақда Қарши давлат университет ахборот хизмати хабар берди.

Унда таъкидланишича, Қарши давлат университети ректори Дилмурод Набиев ва ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев университетнинг “Лочин” футбол клубини Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига аъзолиги тўғрисидаги ҳамкорлик шартномасини имзолади. 

Эндиликда “Лочин” футбол клуби ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги ва биринчи лига мусобақаларида иштирок этади.

Шунингдек, томонлар профессионал футбол лигаси талаблари асосида университет ҳудудидаги мавжуд футбол майдонларини реконструкция қилиш ва замонавий база бунёд этиш, клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, клуб менежерлари учун семинарлар ташкил қилиш каби қатор масалаларни ҳам муҳокама қилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лочин” футбол клуби расман профессионал футбол лигаси аъзоси бўлди