Ливиянинг Тобрук шаҳри яқинида 74 муҳожир бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хабар тарқатди ушбу араб давлатидаги БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ваколатхонаси.

— Аксар суданликларни олиб кетаётган қайиқ қирғоқ яқинида ағдарилиб кетди, — дейилган баёнотда.

Идора хабарида воқеа 13 сентябрь, шанба куни содир бўлгани, чўккан кемадаги 13 киши омон қолган, ўнлаб одамнинг тақдири ҳали номаълумлиги айтилган.

Африканинг Саҳрои Кабир минтақасидан ҳар куни юзлаб муҳожир Тунис ва Ливия орқали қайиқда Европага ўтишга ҳаракат қилади. Ўнлаб мигрант ҳалокатли сафар қурбонига айланади. Бундай фожиа билан боғлиқ хабарлар, айниқса, ўтган йили кескин кўпайди.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ливияда 74 муҳожир сувга ғарқ бўлди