Лавров Украинадаги низога барҳам бериш шартларини маълум қилди
Россиянинг Украинадаги можарони тартибга солиш шартларига Киевни НАТОга жалб қилмаслик, альянс кенгайишини тўхтатиш ва ҳудудларни тан олиш киради, деди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 11-Умумроссия ёшлар форумида. – Биз ўз хавфсизлигимизни таъминлашимиз керак. НАТО қабул қилинган барча ваъдалар ва ҳужжатларга қарамай, аллақачон бизнинг чегараларимизгача кенгайди.
Бундан ташқари, Лавров Киев Москванинг Россия конституциясида мустаҳкамланган ҳудудий шартларига рози бўлиши кераклигини ҳам қўшимча қилди.
– Албатта, конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган бандларни эътироф этишдан бошқа йўл йўқ, – деди у.
С.Раҳимов, ЎзА