Латвиянинг Юрмала шаҳридаги "Дзинтари" концерт залида "Ўзбекистон маданияти кечаси" бўлиб ўтди.

Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ушбу мусиқий кечада Ўзбекистон халқ артисти Хуршид Расулов, "Саҳар" гуруҳи солисти Aнвар Жўраев ҳамда "Халқлар дўстлиги" ва "Шарқ" ансамбллари иштирокида концерт дастури тақдим этилди. Шунингдек, томошабинлар латвиялик машҳур опера хонандаси Инесса Галанте қўшиқларидан баҳраманд бўлди.

Тадбирда мамлакатимизнинг тегишли вазирликлари раҳбарлари ва олий ўқув юртларининг ректорлари, бизнес вакиллари, дипломатлар ва ватандошлар иштирок этди.

Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси вакиллари мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, ислоҳотлар, Ўзбекистон-Латвия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида тўхталди.

Латвия томони ўз навбатида, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолади.  

Қисқа вақт ичида янги давлат ва жамият қуриш бўйича катта ишлар амалга оширилгани таъкидланди.  

Президент Шавкат Мирзиёевнинг прагматик, мувозанатли ва узоқни кўзлаган ташқи сиёсати натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ҳамда глобал кун тартибига таъсири муттасил ошиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Латвияда "Ўзбекистон маданияти кечаси" ўтказилди